Жаҳон чемпионати—2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги Яман — Ўзбекистон учрашувини уммонлик ҳакамлар бошқариб борадиган бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
17 ноябрь куни Қатарнинг Доҳа шаҳридаги Grand Hamad Stadium’да бўлиб ўтадиган ушбу ўйинга бош ҳакам сифатида Абдуллоҳ Муҳаммад Ал-Ҳилолий тайинланган. Унга қанотларда Ҳамид Сулаймон Ал Майаҳий ҳамда Рашид Ҳамид Ал-Гаитий ёрдам беради.
Учрашув назоратчиси — Маъсуд Иноят (Эрон). Комиссар — Ченг Йонг Лианг (Хитой).
Эслатиб ўтамиз, 12 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон — КХДР учрашувини эронлик ҳакамлар бошқариб боради.
Изоҳ (0)