Парижда коррупцияда гумонланиб, ҳибсга олинган Енгил атлетика федерациялари халқаро ассоциацияси (IAAF) собиқ президенти Ламин Диак Бутунроссия енгил атлетика федерациясидан 200 минг евро олганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Франция ҳукумати вакилларига таяниб, Associated Press хабар берди, деб ёзади «Интерфакс».
Тахминларга кўра, Диак россиялик енгил атлетикачилар томонидан допинг қабул қилиниши ҳолатларини яшириш учун Россиядан пора олган.
Айблов IAAF ҳуқуқий маслаҳатчиси Ҳабиб Сиссага нисбатан ҳам қўйилган. Бундан ташқари, Ниццада IAAF допингга қарши бўлими собиқ директори Габриэль Долле ҳам қўлга олинди.
Ламин Диак IAAF’ни 1999 йил ноябридан 2015 йил августигача бошқарган.
Изоҳ (0)