Европа Лигасининг гуруҳ босқич 4-турида Москванинг «Локомотив» клуби сафарда Туркиянинг «Бешиктош» жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Бу ҳақда «Оламспорт» хабар бермоқда.
58-дақиқада Риккардо Куарежма ҳисобни очди, 76-дақиқада эса Ньяссе мувозанатни тиклади. «Локомотив» чап қанот ҳимоячиси, ўзбекистонлик Виталий Денисов учрашувни тўлиқ ўтказди.
«Темирйўлчилар» 4 та ўйинда 8 очко тўплаб, гуруҳда пешқадамликни давом эттирмоқда. Кейинги ўринда 6 очкога эга «Бешиктош» бормоқда.
Изоҳ (0)