2018 йил 1 январдан бошлаб ҳисобга олишнинг замонавий электрон асбобларига эга бўлмаган юридик шахсларга электр энергияси ва табиий газ етказиб берилиши тақиқланади. Бу қоида Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг 2 ноябрдаги қарорида кўзда тутилган, дея хабар беради «Газета.uz».
Ҳужжатда таъкидланишича, юридик шахслар томонидан харид қилинадиган электрон асбоблар электр энергияси ва газ ҳисоб-китоби ҳамда назоратининг автоматлаштирилган тизимига мос бўлиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 2021 йилгача Ўзбекистонда табиий газни ҳисобга олишни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими тўлиқ ўрнатилиши ҳақида хабар қилинганди.
Изоҳ (0)