Лондоннинг «Челси» футбол клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Тартиб-интизом қўмитаси томонидан футбол бўйича Англия Премер-лигасининг битта учрашувидан дисквалификация қилинди. Бу ҳақда «Оламспорт» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, Тартиб-интизом қўмитаси Моуриньонинг «Вест Хэм»га қарши AПЛ 10-тур учрашувидаги ҳаракатларини ўрганиб чиқиб, шундай қарорга келган.
Шу тариқа, Моуриньо 12-турда «Сток Сити» билан бўлиб ўтадиган ўйинни мухлислар орасида томоша қилади. Бундан ташқари, португалиялик мутахассис 40 минг фунт-стерлинг миқдорида жарима ҳам тўлайди.
Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо «Вест Хэм»га қарши ўйиннинг танаффуси чоғида ҳакамлар хонасига бостириб киришга урингани учун майдондан четлатилган эди. Ўша ўйинда «Челси» мағлубиятга учраган.
Изоҳ (0)