Футбол бўйича Россия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи, италиялик Фабио Капелло «Челси» клуби устози Жозе Моуриньонинг ўрнини эгаллаш ниятида. Бу ҳақда The Sun нашрига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида «Челси» 11 турдан сўнг 11 очко тўплаб, турнир жадвалида атиги 15-ўринда бораётгани португалиялик мураббийнинг яқин орада истеъфога чиқарилиши тўғрисидаги овозаларга сабаб бўлди. Бироқ The Sun маълумотларига кўра, клуб эгаси Роман Абрамович Моуриньога Чемпионлар Лигасида «Динамо» (Киев) ва Англия чемпионатида «Сток Сити»га қарши ўйинларда ўзини кўрсатиши учун имконият берган.
Капеллодан ташқари, «Челси» бош мураббийлигига номзодлар орасида Гус Хиддинк ва Карло Анчелотти номлари ҳам тилга олинган.
Изоҳ (0)