Россиядаги «Сеть» ҳаракати ватанпарварлик руҳидаги смайлик-идеограммаларни ўз ичига олган RuGram мессенжерини яратди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Мессенжерга Владимир Путин, Дмитрий Медведев, Рамзан Қодиров, Владимир Жириновский, Сергей Лавров каби Россия давлат арбоблари ва сиёсатчилари смайликлари жойлаштирилган. Смайликлар орасидан жанговар техника — Т-34 ва «Армата» танклари, «Топол-М» ракета мажмуи, «Катюша» артиллерия тизими ҳам ўрин олган.
Россиядаги ҳудуд раҳбарларидан нега айнан Рамзан Қодиров танлангани тўғрисидаги саволга жавобан муаллифлар «Қодиров янги давр тимсолларидан бири» эканлигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)