Мисрда ҳалокатга учраган A321 самолёти борт кузатувчиси бўлиб ишлаган олтойлик 22 ёшли Ирина Олару ҳамкасби, «Когалимавиа» ходимига турмушга чиқиш арафасида бўлган. Бу ҳақда Олтой республикаси раҳбарининг матбуот котиби Елена Козлова маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Матбуот котибининг айтишича, Санкт-Петербургга кўчиб ўтгунча Ирина Тоғли Олтойда яшаган ва заргарлик дўконида ишлаган. Кўчиб кетгандан сўнг касбини ўзгартириб, борт кузатувчиси сифатида иш бошлаган.
Синай яриморолида рўй берган фожиа ҳақида хабар топган ҳамюртлари Ирина ишлаган дўконга гуллар келтириб, шамлар ёқмоқда. Қизнинг онаси ва синглиси Санкт-Петербургга шахсни аниқлаш жараёнида қатнашиш учун жўнаб кетган.
Ирина Олару ўз юрти, Тоғли Олтойда дафн этилади.
Изоҳ (0)