Непал шимоли-шарқида автобус иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 30 киши ҳалок бўлди, 35 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса 3 ноябрь, сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 12:45 да юз берган. Автобус пойтахт Катмандудан Расува туманининг Чилайм шаҳрига кетаётганида йўлдан чиқиб кетиб, чуқурлиги 150 метр бўлган жарга тушиб кетган.
Автобус ичида айнан қанча одам бўлгани номаълумлиги сабаб, полиция йўловчиларни излашда давом этмоқда. Қайд этишларича, йўловчиларнинг аксарияти транспорт воситасининг томида кетаётган бўлган.
Изоҳ (0)