«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионатининг 10-турида «Лас Пальмас» клубига қарши ўйинда гол киритиб, жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди, деб хабар беради «Uff.uz».
Шу тариқа, португалиялик футболчи Европанинг топ-5 чемпионатлари тўпурарлари рўйхатида 3-ўринга кўтарилиб олди. Унинг ҳисобида 317 та гол бор. Бу кўрсаткич бўйича у «Дерби» клубининг собиқ ҳужумчиси Стивен Блумер билан тенглашиб олди.
Роналду Испания Примеросида 233 та, Англия Премьер-лигасида 84 та гол киритган.
Европанинг етакчи чемпионатлари топ-10 тўпурарлари рўйхати:
1. Жимми Гривз (Англия) – 3662. Герд Мюллер (Германия) – 3653-4. Криштиану Роналду (Португалия) – 3173-4. Стивен Блумер (Англия) – 3175. Дикси Дин (Англия) – 3106. Делио Оннис (Аргентина/Италия) – 2997. Лионель Месси (Аргентина) – 2888. Гордон Хожсон (Англия/ЖАР) – 2879. Алан Ширер (Англия) – 28310. Сильвио Пиола (Италия) – 274
Изоҳ (0)