«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатининг 12-турида Мадриднинг «Реал» клубига қарши ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди, деб хабар беради «РИА Новости».
Сабаби ўйинчининг жароҳатдан кейинги тикланиши чўзилмоқда.
Месси сентябрь охирида Испания Примерасининг 6-туридаги «Лас-Пальмас»га қарши кечган ўйинда рақиб ўйинчиси билан тўқнашуви натижасида жароҳат олиб, ўйиннинг 10-дақиқасида алмаштирилган эди. Кейинроқ унинг тикланиши учун 7—8 ҳафта керак бўлиши маълум қилинган эди.
Аввалроқ Мессининг «Реал» билан ўйинда иштирок этиши мумкинлиги кутилган эди. Бироқ клуб шифокорлари ўйинчи жароҳатини чуқурлаштириб юбориши мумкинлигидан хавотир олмоқда.
«Реал» – «Барселона» ўйини 21 ноябрь куни Мадридда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)