АҚШ Демократик партия аъзолари 30 октябрь, жума куни Барак Обаманинг махсус топшириқли бўлинма жангчиларини Сурияга юбориш тўғрисидаги қарорини танқид қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Вашингтоннинг ҳарбий можаролардаги иштирокига чек қўйишга ваъда берган давлат раҳбарининг Суриядаги ҳарбий операцияларни узайтираётганлиги унинг партиядошлари норозилигига сабаб бўлди.
Аксарият демократлар Обама тўрт йилдан буён фуқаролик уруши ҳолатида бўлган Сурияда аниқ стратегияга эга бўлмаганлигидан ушбу қарорни қабул қилди, деб ҳисобламоқда.
АҚШ Конгресси сенатининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси аъзоси Крис Мерфи ва бошқа демократлар америкалик кичикроқ ҳарбийлар отрядини юбориш билан Вашингтон мамлакатда Сурия президенти Башар Асад билан очиқ ҳарбий қарама-қаршиликларни келтириб чиқариши мумкин, деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)