Калифорнияда (АҚШ) дунёдаги энг машҳур скейтбордчи ит — Тиллман лақабли инглиз булдоги 10 ёшида ўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
2009 йили Тиллман 100 метрни 19,6 сонияда босиб ўтиб, энг тезкор скейтбордчи ит сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирган. «У менинг энг яқин дўстим, биродарим ва соям эди», — дея таъкидлади итнинг эгаси Рон Дэвис.
Булдог иштирокидаги энг оммалашган ролик 2007 йилда пайдо бўлди ва YouTube сайтида 20 миллион мартадан зиёд кўрилди. Бу клипдан Apple компанияси iPhone рекламасида фойдаланган. Қазо қилган булдогнинг скейтборддан ташқари, серфингга ҳам иштиёқи баланд эди.
Изоҳ (0)