Руминия президенти Клаус Йоханнис Бухарестдаги тунги клубда содир бўлган ҳодиса туфайли чуқур қайғуда эканлигини билдирди, деб ёзади «Коммерсант». У ерда ёнғин ва портлаш натижасида сўнгги маълумотларга кўра, 26 киши ҳалок бўлди ва 145 киши жароҳат олди.
«Бугун (30 октябрь) кечқурун пойтахт марказида рўй берган фожиадан чуқур қайғудаман. Бу миллатимиз учун жуда аянчли фурсат», — деб ёзди президент Facebook’даги саҳифасида.
Тунги клубдаги ёнғинга фейерверк сабаб бўлган бўлиши мумкин. Гувоҳлар сўзларига кўра, саҳнага таниқли мусиқий гуруҳ чиққанида фейерверк отилган, натижада ёғочдан ясалган шифт ёниб кетган. Оломон очиқ турган битта чиқиш эшигига қараб юргани туфайли ур-йиқит юзага келган. Клубдаги концертга жами 400 киши келган.
Изоҳ (0)