Исроил пойтахти Тель-Авивга парвоз қилган Испаниянинг Iberia авиакомпанияси учувчилари самолёт аэропортга қўнганидан сўнг йўловчиларни Фаластинга эсон-омон келганлари билан табриклади. Бу ҳолат самолёт бортида бўлган исроилликларнинг қаттиқ норозилигига сабаб бўлган, дея хабар беради The Local.
Авиакомпания мазкур ҳодиса учун аввал узр сўраган. Бироқ кейинчалик, воқеа юзасидан текширув ўтказилгач, компания вакиллари йўловчилар учувчини нотўғри тушунганини баён қилди. Маълум бўлишича, учувчи айтган destino (етиб келиш манзили) сўзини айрим сайёҳлар «Фаластин» билан адаштирган.
«Капитан қўниш ҳақидаги эълонларнинг одатий шаклига амал қилган, — дея таъкидлаган Iberia вакиллари. — Уларда мамлакат, минтақа ёки ҳудудлар эмас, учиш ва қўниш манзиллари эслатилади, холос».
Нашрнинг ёзишича, йўловчиларнинг норозилиги шу даражада кучли бўлганки, учувчилар кабинани ичидан беркитиб олишга мажбур бўлган.
Изоҳ (0)