Аргентина ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Буэнос-Айрес провинциясида 12 тонна марихунанани мусодара этди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net» минтақа губернатори Даниэль Сциолига таяниб.
Унинг айтишича, бу ушбу наркотикнинг битта операция чоғида олиб қўйилган энг йирик партиясидир.
Тергов версиясига кўра, марихуана Аргентинада сотиш учун мўлжалланган бўлган, бироқ партиянинг бир қисми бошқа мамлакатларга жўнатилиши керак бўлгани ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Наркотик Парагвайдан келаётган юк машинасида топилган. Транспорт воситаси ҳайдовчиси қўлга олинди. Полиция унинг ҳамтовоқларини қидирмоқда.
Изоҳ (0)