31 октябрга ўтар кечаси Россиянинг Иркутск вилоятидаги Ново-Ленино митти туманида граната портлаши натижасида бири ҳалок бўлган, иккинчиси жароҳатланган икки кишининг шахси аниқланди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Улар 19 ва 20 ёшли Иркутск фуқаролари бўлиб чиқди. Полиция маълумотларига кўра, портловчи қурилма ҳалок бўлган йигитнинг қўлида бўлган. У тасодифан ҳаракатга келтирилган бўлиши мумкин.
Нашр эслатишича, портлаш ҳақидаги хабар навбатчи қисмга маҳаллий вақт билан 31 октябрь 4:00 да (Тошкент вақти билан 01:00 да) келиб тушди. Воқеа жойига етиб келган полиция қаҳвахона яқинида граната портлатилганини аниқлади.
Изоҳ (0)