Буюк Британия қиролича Елизавета II нинг 90 ёшига бағишланган тантаналарга тайёргарлик кўрмоқда. Байрам тадбирлари доирасида келаси йил қироличанинг либослари кўргазмаси бўлиб ўтади, деб ёзади WWD.
Унда 150 та кийим-кечак, шу жумладан, кеча либослари ҳамда Елизавета II расмий қабул ва учрашувларда кийган кийимлар намойиш этилади. Бундан ташқари, кўргазма иштирокчиларига сумка, аксессуар ва безаклар ҳам кўрсатилади.
Экспозиция 21 апрель — қироличанинг туғилган кунида Шотландиядаги Холируд саройида очилади, сўнг у Англиядаги Букингем саройи ва Виндзор қасрига кўчади.
Изоҳ (0)