Европа иттифоқи миграция инқирози туфайли бўлиниб кетиши мумкин. Бу ҳақда Европа иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Федерика Могерини айтиб ўтди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатларидан келаётган қочоқларнинг улкан оқими туфайли келиб чиққан инқироз энди уларнинг сонига эмас, ҳамкорликдаги восита йўқлигига боғлиқ», — деди у.
Могерини ЕИ уни ҳал этишга жиддий ёндашмаса, инқироз чуқурлашишини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, муҳожирларни ЕИ давлатларига кўчириш ташкилий жиҳатдан қийин бўлиб ҳисобланса-да, у амалга ошириш мумкин ва зарур.
Изоҳ (0)