Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида жойлашган Шоҳимардонда 29 октябрь 07:56 да уч магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда «12news.uz» Қирғизистон Сейсмология институти маълумотига таяниб хабар беради.
EMSC (European Mediterranean Seismological Centre) марказининг маълумотига қараганда, 28—29 октябрь кунлари Афғонистон ҳудудидаги Ҳиндикуш тоғларида 4—4,5 магнитудали олтита зилзила содир бўлган.
Афғонистон ҳукуматининг маълум қилишича, 26 октябрь кунги кучли ер силкиниши оқибатида 115 нафар Афғонистон фуқароси ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистондаги зилзила қурбонлари сони 360 нафардан ошганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)