Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси ёритилишини кенг ташкил этган оммавий ахборот воситалари вакилларини рағбатлантириш мақсадида «Эҳтиром, эъзоз, эътироф» республика танлови ўтказилишини эълон қилди.
Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
- босма оммавий ахборот воситалари вакиллари ўртасида «Энг яхши мақола»;
- телевидениеда эълон қилинган «Энг яхши теледастур»;
- радио орқали эфирга берилган «Энг яхши эшиттириш»;
- телерадиоканалларда намойиш этилаётган «Энг яхши ижтимоий ролик»;
- давлат дастури ёритилишини кенг тарғиб қилган «Энг яхши интернет сайт».
Танловга 2014 йилнинг 8 декабридан 2015 йилнинг 30 ноябргача бўлган даврда газета-журналлар ва интернет-нашрларида эълон қилинган мақолалар, радио ва телевидение каналларида эфирга узатилган кўрсатув ва эшиттиришлар (5 тадан кам бўлмаган) жорий йилнинг 5 декабригача Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан қабул қилинади.
Танлов ғолиблари декабрь ойининг учинчи ўн кунлигида аниқланиб, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланади ҳамда уларнинг рўйхати матбуотда эълон қилинади.
Изоҳ (0)