Пенсионерлар пенсиянинг бутун миқдори ёки унинг бир қисми пластик картага ўтказилишидан бош тортиш ҳуқуқига эгами? Пенсия ёки унинг бир қисми мажбурий равишда ёки пенсионерга хабар қилинмасдан туриб, карточкага ўтказилиши мумкинми? Ўзбекистон Республикаси Марказий банки «Газета.uz» муштарийларининг шу каби саволларига жавоб берди.
«Маблағларнинг пластик карталарга ўтказилиши ихтиёрий равишда фуқароларнинг Бюджетдан ташқари пенсия фонди бўлинмаларига берилган пенсиянинг бир қисмини пластик картага ўтказиш ҳақидаги ёзма аризалари асосида амалга оширилади. Шундан сўнг Бюджетдан ташқари пенсия фонди бўлинмаси фуқаролар аризаларида кўрсатилган пул маблағларини банкка кўчиради», — дейилади Марказий банкнинг расмий жавобида.
Марказий банкдагилар эслатишича, Фуқаролик кодексининг 354-моддасига биноан, фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркинликка эга.
Изоҳ (0)