Ўзбекистонда келаси йил бошидан янги MAN A22 CNG автобуслари серияли тарзда ишлаб чиқарила бошлайди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АК бошқарув раиси ўринбосари Рустам Юсуповга таяниб, «12news.uz» хабар бермоқда.
Ушбу лойиҳа Man Auto-Uzbekistan қўшма корхонаси томонидан амалга оширилмоқда.
МAN А22 CNG паст полли шаҳар автобуси сиқилган табиий газда ишлайди, унинг йўловчи сиғими 90 кишини ташкил этади. Унинг прототипи бугунги кунда «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компаниясида эксплуатация синовларидан ўтказилмоқда.
Юсупов сўзларига кўра, маҳаллийлаштиришнинг биринчи босқичида корхона автобус кузовининг каркасини, кейинги икки йил давомида эса, шиша-пластик деталлар, олд ва ён ойналар, ўриндиқлар ва бошқаларни ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)