«Кафолат суғурта компанияси» акциядорлик жамияти Тошкент шаҳар филиали ташаббуси билан Тошкент молия институтида Инновацион суғурта маркази ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Талабалар ихтиёрига топширилган Инновацион суғурта маркази аҳолига кўрсатилаётган суғурта хизматлари сифатини ошириш ҳамда ёшларнинг суғурта маданиятини шакллантиришга хизмат қилади.
Марказ фаолиятидан кўзланган мақсад замонавий суғурта бозорида профессионал кадрлар тайёрлаш, уларнинг суғурта соҳасидаги билимларини оширишдан иборат.
Изоҳ (0)