Facebook мессенжеридаги янги хизмат ижтимоий тармоқда дўстлар рўйхатига кирмаганлар билан ҳам мулоқотда бўлиш имконини беради. Бу ҳақда компания хабарлар бўлими раҳбари Дэвид Маркус маълум қилган, дея хабар беради «Газета.ru».
Олдинлари дўстлар қаторига кирмаган фойдаланувчидан келган ҳар бир хабар Facebook’нинг десктоп версиясидаги «Бошқа» папкасига жўнатиларди. Энди четдан келган хабар бир-бирини дўстлар рўйхатига қўшмасдан келгусида ҳам алоқада бўлишга сўров ўрнини босади. Бу сўров Facebook мессенжерида кўриниб туради.
«Хабарга сўров»ни ўқимай қайтариш мумкин: уни жўнатган киши сўров билан танишган ёки йўқлигингизни билмайди. Спамларга келадиган бўлсак, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларни кераксиз хабарлардан холи қилиш учун уларга қарши имкон борича курашишга ваъда бермоқда.
Изоҳ (0)