Россия Давлат думаси депутати Валерий Рашкин мудофаа вазири Сергей Шойгуга Сурияда ҳалок бўлган аскар Вадим Костенко ўлими сабабларини батафсил текшириш юзасидан сўров жўнатди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Сурия ҳудудида россиялик аскар ҳалок бўлгани жамиятда безовталик уйғотмоқда. Сиздан Вадим Костенко ўлими тафсилотларини батафсил ўрганиш, унинг натижаларидан жамоатчиликни хабардор қилиш, Россия Қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари ҳаёти ва саломатлиги қанчалик ишончли ҳимоя қилинаётгани ҳақида ахборот беришингизни сўраймиз», — дейилади мазкур сўровда.
Депутатнинг таъкидлашича, Костенконинг ота-онаси ва яқинлари аскар ўз жонига қасд этганига ишонмасликларини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, россиялик аскар 28 октябрь, чоршанба куни ўзи туғилиб-ўсган Краснодар ўлкасидаги Гречаная Балка қишлоғида дафн этилди.
Изоҳ (0)