АҚШнинг Калифорния штатидаги 10 минг аҳолига эга Андерсон шаҳри полициячилари нунчаку билан қуроллантирилади, дея хабар бермоқда The Washington Post.
Маҳаллий полиция ходимлари сўзларига кўра, бу ҳибсга олиш чоғида полициячилар ёки гумонланувчиларга етиши мумкин бўлган потенциал шикастланишлар олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Нунчакуларга шаҳар полициясининг 20 нафар ходими эга бўлади. Тартиб посбонлари бу қуролни ишлатиши шарт эмас. Бироқ агар полициячилар уни ўзи билан олиб юрмоқчи бўлса, улар олдиндан 16 соатлик машғулотларни ўтиши керак.
Изоҳ (0)