Россия Стратегик топшириқли ракета қўшинлари ва Ҳарбий-космик кучлари «Ярс» баллистик ракетасини муваффақиятли равишда синовдан ўтказди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Бош қисми ажралиб чиқадиган ракета Плесецк космодромидан Камчаткадаги Кура полигонигача парвоз қилди.
«Парвоз натижасида кўзланган нишонлар урилди, топшириқлар тўлиқ ҳажмда бажарилди», — деди мудофаа вазирлиги вакили.
Изоҳ (0)