Facebook’даги «Потребитель.уз» гуруҳига «Равшан» номи остида ишлаб чиқарилган «Бом Бом» конфетининг сурати жойланди.
Постни қолдирган фойдаланувчи «Бизда анчадан бери ‘Рошен’ ўрнига ‘Равшан’ борми?», дея ўз ҳайратини яширмаган.
Маълумот учун. «Рошен» — Украинанинг қандолатчилик корпорацияси ва дунёдаги энг йирик қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан бири. «Рошен» номи — компания асосчиси ҳисобланган Пётр Порошенконинг фамилиясидаги биринчи ва охирги бўғинлар тушириб қолдирилганда, ҳосил бўладиган номдир.
Изоҳ қолдирган фойдаланувчиларнинг кўпчилиги машҳур брендларнинг плагиатлари бутун дунёда бисёр эканлигини билдирди. Бунга мисол тариқасида бир фойдаланувчи «Джек» шоколадларининг Ўзбекистонда «Джак» номи остида ишлаб чиқарилган шоколад суратини жойлади.
Бошқа фойдаланувчилар эса «иКи Кат» шоколади ва «Қуртафелло» қуртларини эслаб ўтди.
Изоҳ (0)