Германиянинг Volkswagen автоконцерни Хитойда 5,9 минг дона Bentley Flying Spur ва Continental автомобилларини чақириб олади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Хитой Давлат сифат назорати, текширув ва карантин бошқармаси ахборотига кўра, Volkswagen 2015 йилнинг 27 октябридан бошлаб 2012—2014 йилларда импорт қилинган Bentley Flying Spur автомобилларининг бир қисмини ва 2011 йил 5 февралидан 2014 йил 15 майига қадар ишлаб чиқарилган Continental’ларни чақириб олади.
Назорат ташкилоти автомобилларнинг электр симларида носозлик аниқлангани сабаб уларни чақириб олиш ҳақида қарор қабул қилган. Volkswagen маълумотларига кўра, Хитой маъмуриятининг мазкур қарори 5906 дона автомобилга дахлдор.
Изоҳ (0)