Fiat Chrysler автоконцерни билан маошларни ошириш борасида келишиб олган АҚШ автомобилсозлик саноати ишчиларининг бирлашган касаба уюшмаси (UAW) General Motors’га иш ташлаш ташкил этиш билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда «Коммерсант» хабар бермоқда.
UAW General Motors’дан корпорация заводларидаги ишчиларнинг маошларини сезиларли даражада оширишни талаб қилмоқда. UAW сайтида хабар берилишича, касаба уюшмаси ва General Motors ўртасидаги тўрт йиллик битим 25 октябрь куни соат 23:59 да якунига етади.
Агар муддат якунига етгунига қадар автомобилсозлик компанияси касаба уюшмасини қониқтирувчи таклиф билан чиқмаса, General Motors’нинг АҚШдаги заводларида меҳнат қилаётган 52 мингдан ортиқ ишчи иш ташлашни бошлайди.
Қайд этишларича, бунда гап меҳнат ҳақини Fiat Chrysler’дан ҳам кўпроқ ошириш ҳақида бормоқда. Касаба уюшмаси вакилларининг қайд этишича, General Motors ўз рақобатчисидан кўра кўпроқ пул ишлайди, шу сабабли жиддийроқ харажатга қодир.
Изоҳ (0)