Швейцариялик экспертлар General Motors автоконцернини Opel Zafira моделида азот оксидларини ажратиб чиқариш борасида Европа стандартларини бузишда айблади, дея хабар бермоқда «Ведомости».
GM’нинг дизелли двигателга эга энг оммабоп автомобилларидан бири бўлган Opel Zafira’дан чиқадиган ажралмалар баъзи ҳолларда амалдаги «Евро-6» меъёрларидан 17 баробар ошишини айтишмоқда. Opel маркасига эгалик қилувчи GM эса ушбу айбловларни рад этмоқда.
Германиянинг Deutsche Umwelthilfe (DUH) экологик ташкилоти буюртмаси билан ўтказилган синовларда маълум бўлишича, ажралмалардаги азот оксидлари концентрацияси ҳолатга қараб кескин ўзгарган. Орқа ғилдираклар оддий ҳаракатланиш пайтидагидек айланганида концентрация меъёрдан 2—4 баробар ошган, улар блокланган вақтда бу меъёрга тўғри келган, бу фақат соатига 150 км тезликдан паст ҳолатда содир бўлган.
Изоҳ (0)