Россия президенти Владимир Путин «АвтоВАЗ» раҳбари Бу Андерссондан маҳаллий «Лада» автомобилларини Москва ва Санкт-Петербург кўчаларига қайтаришни сўраган. Бу ҳақда Андерссоннинг ўзи Италияда, янги Vesta модели синовлари чоғида маълум қилди, дея хабар берди «Газета.ru»
«Россияда ишлаётганимга етти йил бўлди. Путин билан немис тилида суҳбатлашиш имкони туғилганда ундан ‘АвтоВАЗ’ни чет эллик мутахассис бошқараётгани камчиликми ёки афзаллик, деб сўрадим. У энг асосийси амалга ошираётган ишимизнинг давом этиши ва ‘Лада’ автомобилларини Москва ва Санкт-Петербургга қайтиши эканлигини айтди», — дея таъкидлаган Андерссон.
Унинг аниқлик киритишича, 2014 йили «Лада» машиналарининг Москвадаги улуши 4% бўлган, жорий йилда эса бу кўрсаткич 6 фоизни ташкил этмоқда. Санкт-Петербургда эса бу рақамлар тегишли равишда 8 ва 9 фоизга тенг бўлган.
Изоҳ (0)