Ўзбекистон автомобилсозлари Туркияга юк автомобиллари ва автобуслар экспортини йўлга қўйди. Бу ҳақда, Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси ахборотига асосланиб, ЎзА хабар бермоқда.
Шунингдек, «Ўзавтосаноат» тизимидаги корхоналар Бразилияга автомобиль чироқлари, Жанубий Кореяга автомобиль учун бутловчи қисмлар эскпорт қилинмоқда.
«Бундан ташқари, Африка ва Жанубий Американинг илгари савдо муносабатлари ўрнатилмаган 13 давлатига (Ангола, Уганда, Бенин, Чад, Либерия, Камерун, Маврикий, Мадагаскар, Сомали, Марказий Африка Республикаси, Доминикан Республикаси) минерал ўғит, каолин, енгил автомобиллар ва бошқа маҳсулотлар экспорт қилинмоқда», — дейилади ЎзА хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон автомобиль саноатининг асосий экспорт бозори ҳисобланган Россиянинг Москва шаҳрида 8 октябрь куни янги — Ravon бренди тақдимоти бўлиб ўтганди.
Изоҳ (0)