«Чегара билмас шифокорлар» халқаро ташкилотининг Яман шимоли-ғарбида жойлашган Саъда шаҳридаги шифохонасига бир неча авиазарба берилди. Бу ҳақда, ташкилот баёнотига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Ўтган тунда Яманнинг Саъда шаҳридаги тиббиёт муассасамизга бир неча авиазарба берилди, муассаса ичида ходимлар ва беморлар бор эди», — дейилади ташкилотнинг Twitter микроблоглар хизматидаги расмий саҳифасида эълон қилинган ахборотда.
Қурбонлар ва жабрланувчилар ҳақида ҳозирча маълумот берилмаяпти.
Қайд этиш жоиз, октябрь ойи бошида Афғонистоннинг Қундуз шаҳридаги «Чегара билмас шифокорлар» шифохонасига АҚШ авиацияси «хатолик сабаб» авиазарба берган, бу вақтда бино ичида 200 га яқин одам бўлган. Ҳодиса оқибатида 30 киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)