Хитой полицияси аёллар ички кийими ва бошқа буюмларини ўғирлагани учун Лиян шаҳрида истиқомат қилувчи эркакни ҳибсга олди. The Guardian хабарига кўра, 32 ёшли эркак 572 та либос предметини ўғирлаган.
Нашр маълумотларига кўра, хитойлик эркак 2015 йилнинг сентябрь ойида, полиция унинг микроавтобусини текшириш учун тўхтатган вақтида қўлга олинган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари фургон ичидан сўнгги уч йил ичида ўғирланган барча буюмларни топган.
Қайд этишларича, эркак ўғрилик учун қармоқни ёдга соладиган қўлбола қурилмадан фойдаланиб келган.
Маҳбуснинг қайд этишича, у аввалига эрмак учун бир неча аёллар либосини ўғирламоқчи бўлган, бироқ кейинчалик у яна ўғирлик қилган ва охир-оқибат ўзини назорат қила олмай қолган.
Полициянинг маълум қилишича, эркакка руҳий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)