Жанубий Корея ҳарбий-денгиз кучлари, КХДР патруль катери икки мамлакат ўртасидаги денгиз чегара чизиғини кесиб ўтганидан сўнг, огоҳлантирувчи ўт очди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Шимолий Корея катери Сариқ денгизнинг Ёнпхёндо ороли яқинида балиқ овлаётган хитойлик браконьерларни таъқиб қилаётган бўлган.
Жанубий Кореянинг огоҳлантирувчи бешта ўт очишидан сўнг, КХДР патруль кемаси Жанубий Корея ҳудудий сувларини тарк этди. Ҳодиса натижасида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Жанубий Корея армияси вакилининг маълум қилишича, ҳодиса жойида «огоҳлантириш жараёнида ҳеч қандай зўравонлик ҳаракатлари юз бермаган».
КХДР эса юз берган ҳолатни «ҳарбий провокация» деб атади.
Изоҳ (0)