ЕИга интилаётган ноқонуний муҳожирларнинг аксарияти ёш, соғлом ва моддий таъминланган эркаклардан иборат ва ачинишга лойиқ эмас. Улар ўзлари ўрнашиб қолишни истаган давлатлар фуқароларида ҳамдардлик уйғотиш учун фарзандлари ҳаётини хавф остига қўймоқда. Бу ҳақда Чехия президенти Милош Земан Праганинг «Блеск» газетасига берган интервьюсида маълум қилган, дея хабар беради «ТАСС».
«Фарзандлари улар учун тирик қалқон вазифасини ўтамоқда. Болалар раҳм-шафқат ҳиссини уйғотади, улар ортига беркинган ‘Айфон’ тутган эркаклар эса бу туйғулардан фойдаланмоқчи. Улар қашшоқ кишилар эмас, чунки чўнтакларида минг евро ёки минг доллар турган бўлади», — дея таъкидлаган Земан.
Чехия президентининг фикрича, ноқонуний муҳожирларнинг кўпчилиги Суриядаги фожиадан фойдаланмоқда: баъзан ҳатто арабча гаплашишни билмаганлар ҳам ўзларини суриялик сифатида кўрсатади. У юзага келган вазият учун масъулиятни Германия канцлери Ангела Меркелга юклади. «Канцлер қочоқларни таклиф этган, аммо бу сохта инсонпарварлик», — дея изоҳ берган Земан.
Изоҳ (0)