«Трансаэро» авиакомпанияси банкрот деб эълон қилиш ҳақидаги ариза билан арбитраж судига мурожаат қилмоқчи, деб ёзади Meduza. Бу ҳақдаги маълумот Юридик шахслар фаолияти ҳолатлари ҳақидаги ягона федерал реестрга жойланган.
Аввалроқ компаниянинг энг йирик кредиторлари — «Сбербанк» ва «Альфа-банк» «Трансаэро»нинг банкротлиги ҳақида ариза берганди.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг «Трансаэро» компанияси 26 октябрга ўтар кечаси эксплуатант сертификати кучдан қолиши туфайли парвозлар амалга оширилишини тўхтатди.
Изоҳ (0)