Ҳиндистон, зарур бўлса, Афғонистон ва Покистонда зилзиладан жабрланганларга ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
«Мен вазиятни зудлик билан баҳолаш учун буйруқ бердим, ва биз зарур ҳолда ёрдам беришга тайёрмиз», — деб ёзди Моди ўз Twitter’ида.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистоннинг Жарм шаҳридан 45 километр узоқликда, Ҳиндикуш тоғларида юз берган 7,7 магнитудали зилзила Ҳиндистон, Покистон ва Афғонистон пойтахтида ваҳимага сабаб бўлди.
Аввалроқ, маркази Ҳиндикуш тоғларида бўлган давомли зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)