Қалмоғистоннинг Лаган шаҳридаги хонадонда юз берган катта ёнғин оқибатида 3—10 ёш оралиғидаги уч бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Октябрь кўчасидаги уйда ёнғин келиб чиққани ҳақидаги хабар 25 октябрь куни Москва вақти билан 1:20 да келиб тушди. Ёнғинни ўчириш вақтида 2005, 2006 ва 2012 йилларда туғилган болаларнинг жасадлари топилди», — дейди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маҳаллий бошқармаси вакили.
Оловни ўчириш учун 33 киши ва 10 дона техника жалб қилинган, ёнғин Москва вақти билан 3:20 да тўлақонли ўчирилган.
Изоҳ (0)