Финляндияда ҳар куни бир нафар қочоқ учун ўртача 43 евро сарфланмоқда. Бу ҳақда, мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълумотларига асосланиб, «Эхо Москви» хабар бермоқда.
Yle’нинг қайд этишича, мазкур маблағ муҳожирларни Қочоқларни қабул қилиш марказларига жойлаштириш бўйича харажатларни ҳам ўз ичига олган. Қайд этишларича, қочоқларнинг бошпана сўраб берган аризаларини кўриб чиқиш учун беш ойгача вақт керак бўлиши мумкин.
2015 йил бошидан бери Финляндияга 24 минг киши бошпана сўраб келди. Ҳукумат прогнозига кўра, йил охирига бориб, мазкур рақам 35 минг кишигача кўпайиши мумкин.
Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги муҳожирлар оқимини пасайтириш мақсадида Facebook’да тарғибот-ташвиқот ишларини бошлаган. Финляндия бош вазири Юха Сипилянинг қайд этишича, мамлакат қочоқларни қабул қилиш масаласида ўз имкониятлари чегарасига яқинлашиб қолди.
Изоҳ (0)