Футбол бўйича Колумбия терма жамоаси ва Лондоннинг «Арсенал» клуби дарвозабони Давид Оспина автомобиль ўғриларининг ҳаракатларидан жабр кўрди. Бу ҳақда London Evening Standard хабар бермоқда.
Дарвозабон Колумбия терма жамоаси ихтиёрида бўлган вақтда, жиноятчилар унинг Лондон чеккасидаги ҳашаматли уйига яширинча кириб борган. Футболчининг аёли ва фарзандлари уйга ўғрилар кирганини сезмаган, жиноятчилар фақат Mercedes AMG автомобилининг калити қиймати 140 минг еврога тенг машинани олиб қочган.
Оспинанинг аёли тонгда уйга бегона кишилар кирганини сезиб, полицияга мурожаат қилган. Автомобиль орадан бир неча соат ўтиб колумбиялик дарвозабоннинг уйидан 10 километр узоқликда топилган. Ҳозирги вақтда полиция ҳодиса тафсилотлари юзасидан суриштирув ҳаракатларини олиб бормоқда.
«Арсенал» Оспинани 2014 йил ёзида Франциянинг «Ницца» жамоасидан тўрт миллион евро эвазига сотиб олган. Дарвозабон Колумбия терма жамоаси учун 50 учрашув ўтказган.
Изоҳ (0)