Сурия президенти Башар Асад Дамашқда Россия Федерацияси парламенти аъзолари билан учрашувда Сурия халқи уни қўллаб-қувватласа, президентлик сайловларида иштирок этишга тайёр эканлигини билдирди. Бу ҳақда делегация аъзоси Александр Юшченко «РИА Новости» билан суҳбатда маълум қилди.
«Асад айтдики, агар Сурия халқи лозим топса, президентлик сайловларида иштирок этишга қарши эмас», — дейди Юшченко Башар Асад билан учрашув якунларида ҳақида.
Юшченконинг қўшимча қилишича, Асад Сурия халқи зарур деб ҳисобласа, президентлик сайловларини истаган вақтда ўтказишга тайёр экан.
Россия парламенти аъзоларидан иборат делегация 23 октябрь, жума куни Сурияга етиб келди. Делегация Сурияга ўзи билан гуманитар ёрдам (дори-дармон ва болалар учун озиқ-овқат) олиб келди.
Изоҳ (0)