Жанубий Кореяда MERS коронавирусидан вафот этиш билан боғлиқ яна бир ҳолат қайд этилди. «ТАСС» хабарига кўра, бемор 25 октябрь куни эрта тонгда вафот этган.
Шундай қилиб, Жанубий Кореяда Яқин Шарқ респиратор синдроми (MERS) коронавирусидан вафот этганлар сони 37 нафарга етди.
Жанубий Кореяда MERS коронавируси юқиши билан боғлиқ дастлабки ҳолат 2015 йил 20 май куни қайд этилган. Маълум бўлишича, вирус Яқин Шарқдан қайтган Жанубий Корея фуқароси билан бирга мамлакатга кириб келган.
Жанубий Кореяда коронавирус эпидемияси тўла тугатилгани ҳақида 29 октябрь куни эълон қилиш режалаштирилган эди. Умум эътироф этилган қоидаларга кўра, бунинг учун сўнгги бемор даволаниб бўлганидан сўнг 28 кун ўтиши керак.
Мамлакатда июль ойи бошидан бери коронавирус юқиши билан боғлиқ янги ҳолатлар қайд этилгани йўқ.
Изоҳ (0)