Ҳиндистонда автобуснинг дарага қулаши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди, тўққиз киши тан жароҳати олди. «РБК» хабарига кўра, ҳодиса 24 октябрь, шанба куни оқшомда Жанубий Мизорамда юз берган.
Indian Express нашри хабарига кўра, жабрланувчилардан уч нафарининг аҳволи оғир. Полиция ҳодисанинг турли сабабларини ўрганиб чиқмоқда.
Дастлаб, автобус ҳайдовчиси транспорт воситасини маст ҳолда бошқариб боргани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Бироқ полиция фожиага автобус томон катта тезликда яқинлашиб келган юк машинаси сабаб бўлгани ҳақидаги талқинни истисно қилмаяпти.
Мазкур версияга кўра, автобус ҳайдовчиси юк машинаси билан тўқнашувдан қочиш мақсадида кескин бурилишни амалга оширган ва оқибатда автобус дарага қулаган.
Изоҳ (0)