Россиянинг Тоболск шаҳрида маҳаллий аэропорт учиш йўлагини қоплаб турувчи қисмларни ўғирлашда гумонланувчи шахсни қўлга олди. Бу ҳақда ИИВ ҳудудий бошқармаси сайти хабар беради.
Аэропорт ходими полицияга 50 га яқин металл пластинанинг йўқолганлиги ҳақида маълум қилди. Полиция уларни ечиб олишга ҳеч ким рухсат бермаганлиги, учиш йўлаги қисмлари шунчаки ўғирлаб кетилганлигини аниқлади.
1988 йилда туғилган, ишсиз фуқаро ҳисобланган гумонланувчи навбатчилик қисмига келтирилди. У ўз айбини тан олиб, сентябрь ойида учиш йўлаги пластиналарини ташиб кета бошлаганлигини маълум қилди. Эркак метални сотиб, пулларни шахсий эҳтиёжи учун сарфлаган.
Унга нисбатан РФ жиноят кодексининг 158-моддаси 1-қисми («Ўғрилик») бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)