Индонезияда 5,7 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
АҚШ Геология хизмати хабарига кўра, ерости силкинишлари маркази Абепура шаҳридан 267 километр ғарбда, ўчоғи эса 10 километр чуқурликда бўлган.
Зилзила натижасида рўй берган эҳтимолий вайронагарчиликлар ва жабрланувчилар ҳақида ҳозирча ахборот йўқ.
Изоҳ (0)