Twitter асосчиларидан бири Жек Дорси компаниянинг ўзига тегишли акцияларининг учдан бир қисмини ходимларга тарқатишга қарор қилди, деб ёзади Meduza. Шу тариқа, ходимлар Twitter’нинг барча акцияларининг бир фоизига эга бўлади. Дорси сўзларига кўра, у «тўғридан-тўғри ўз одамларига инвестиция киритмоқчи».
«Менга қолса, кичик нарсанинг катта қисмига эгалик қилгандан кўра, каттароқ нарсанинг кичик қисмига эгалик қилганим яхшироқ. Биз Twitter’ни каттароқ қила олишимизга ишонаман!» — деди Дорси.
Bloomberg агентлиги маълум қилишича, Дорси ходимларга тарқатадиган акциялар пакети 200 миллион долларга баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)