АҚШ Патент бюроси Apple’нинг смартфон ерга тушиб кетган вақтда, уни зарбдан ҳимоя қилувчи ва қурилманинг орқа томонида жойлашган ҳаракатланувчи «қалқончалар» технологияси бўйича аризасини 21-октябр куни маъқуллади. Бу ҳақда TJ хабар бермоқда.
Apple мазкур аризани 2014 йил апрелида Патент бюросига тақдим этган эди.
Таклиф қилинган тизим смартфон дисплейи атрофига ўрнатилган ҳаракатланувчи қалқончалар тўплами, шунингдек, қурилманинг ерга қулаётганини сезувчи сенсордан иборат.
Агар смартфон эгаси қурилмани кутилмаганда қўлидан тушириб юборса, махсус моторчалар ёрдамида қалқончалар ташқарига чиқади ва дисплейнинг пол билан тўқнашуви олдини олади.
Шундан кейин қалқончаларни яна жойига киритиб қўйса бўлади.
Изоҳ (0)